2025 йилда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими учун муҳим воқеаларга бой йил бўлди. Мамалакатимизда амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири — одил судловни таъминлаш, суд мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва суд хизматларини замонавий технологиялар билан таъминлашга қаратилди.
Президентимизнинг 2025 йил 21 августдаги суд тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва янада замонавий технологиялар билан таъминлаш ҳақидаги ПФ-140-сонли фармони билан 2025 йилда суд тизимини комплекс рақамлаштириш ва янада замонавий технологиялар билан таъминлаш бўйича катта чоралар кўрилди.
Жумладан, 2025 йил суд тизими соҳасида энг муҳим ва трансформациявий ўзгаришлардан бири — “Рақамли суд” концепциясини жорий этиш бўлди. Бу концепция суд жараёнларини тўлиқ электронлаштириш ва сунъий интеллект (AI) технологияларидан кенг фойдаланишни ўз ичига олади.
“Рақамли суд”нинг асосий йўналишлари:
- Барча аризалар, материаллар ва суд қарорлари электрон тарзда юритилади ва фуқароларга онлайн режимида тақдим этилади.
- Ишларнинг натижаси эҳтимолини олдиндан баҳолаш ва юридик харажатларни ҳисоблаш каби сунъий интеллект функциялари жорий этилаётгани режалаштирилмоқда.
- Мурожаатлар автоматик тарзда бирлаштирилиши ва ишловчи юкни тизимлаштириш орқали инсон хатоларини камайтириш мумкин бўлади.
Бу технологиялар фуқаролар учун судлар фаолиятини янада қўлланилиши осон, тез ва шаффоф қилишни таъминлайди. Электрон суд хизмати орқали фуқаролар масофадан ариза топшира олади, иш ҳолатини кузатиб боради ва қарорлар электрон нусхасини олади.
Бундан ташқари, Президентнинг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сонли Фармони ҳам, одил судлов соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда суд тизимида профессионаллик ва шаффофликни оширишга қаратилган.
Фармонга мувофиқ, Судьялар Олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилади. Академия судьялар, суд тизими ходимлари ва судьяликка номзодларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.
Судьяликка номзодларни тайёрлашнинг янги тизими жорий этилиб,
судьялик лавозимига номзодлар учун олти ойлик махсус профессионал қайта тайёрлаш курслари жорий этилади. Қабул жараёни очиқ ва рақобатли асосда амалга оширилади.
Суд тизимида шаффофлик ва сифатни ошириш мақсадида,
суд кадрларини танлашда холислик ва ошкоралик таъминланади. Рақамли технологиялар ва замонавий ўқитиш усуллари жорий этилади.
Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йилнинг 24 ноябридаги ПФ-227-сонли фармони билан судьялар учун янги тайинлаш тизими жорий этилди — судьяларга аввал 5 йиллик, кейинчалик муддатсиз даврга тайинланади. Бу эса суд мустақиллигини кучайтириш ва қайта тайинлаш босими олдини олиш мақсадида амалга оширилган асосий ўзгариш ҳисобланади. Ушбу Фармонга мувофиқ судьяларнинг масъулияти ва институтлари янги шаклда қайта кўриб чиқилиши, судьялар учун очиқ ва шаффоф танлов тизими жорий этилиши, судьялар орасида гендер тенгликни таъминлаш, судьялар олий кенгашининг ваколатларини кенгайтириш ва судья танлашда ошкораликни таъминлаш каби муҳим ўзгаришларни кўзда тутади.
Хулоса қилиб айтганда, 2025 йил Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимининг модернизацияси, рақамлаштирилиши ва мустақиллик кафолатларини кучайтириш йўлида муҳим босқичлардан бири сифатида тарихда қолади.
Ушбу йўналишдаги ислоҳотлар судлов фаолиятининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда суд тизимига нисбатан юртдошларимизнинг ишончни оширишга хизмат қилади.
Фарғона вилоят маъмурий
суди судьяси У.Ахмедов
Фарғона туманлараро маъмурий
суди судьяси Н.Қамбаров
