Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида манзилли рўйхати тасдиқланди.
Президентимиз топшириғига асосан Андижонимизда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. Лойиҳаларни амалга оширишда ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳамкорликка таклиф этилди.
"Янги Ўзбекистон" массивларида қурилаётган кўп қаватли турар жойлари учун барча муҳандислик тармоқлари (марказлашган иссиқлик, ичимлик суви, оқова тармоқлар, электр таъминоти) яшил ҳудудлар, ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, шифохона) объектлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тадбиркорлар мазкур ер участкаларини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотиб олиб кўп қаватли турар жойлар, Мактабгача ва умумтаълим муассасалари, Спорт-соғломлаштириш марказлари ва хусусий клиникалар ҳамда маданият дам олиш хиёбонлари, қуришлари мумкин. Сотиб олинган ер участкасиинг ютуғ сумаси маблағларни муддатли бўлиб тўлаш имкони мавжуд.
Жамшидбек ИСРОИЛОВ,
“Електрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Андижон вилояти ҳудудий вакили
